【乌兹别克语】外国UP主体验乌兹别克斯坦的美食

视频地址:AV37825488
Хорижлик блогернинг Ўзбекистон ҳақидаги видеоси 4 соатда 60 минг кишида қизиқиш уйғотди
外国博主发布的关于乌兹别克斯坦的视频在四小时之内吸引了60000名网友

9 декабрь куни машҳур саёҳатчи ва блогер, дунё таомлари шинавандаси "Sonny Side" ўзининг Youtubeдаги саҳифасида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида пишириладиган таомлар ҳақидаги видеони жойлаштирди.
在2018年12月9日,著名旅行家和博主、世界级美食家Sonny Side在自己的油管视频网站上的主页上发布了一个关于乌兹别克斯坦山区的美食的视频。
Ушбу блогернинг саёҳати Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилган бўлиб, сайёҳга қўмита вакили Беҳрўз Ҳамзаев ҳамроҳлик қилган.
这位博主得到了乌兹别克斯坦共和国旅游发展委员会的支持,该委员会的代表Bakhruz Hamzaev在陪同这位旅行家在视频中亮了相。
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида пишириладиган таомлар ҳақидаги бу видео кўпчиликда қизиқиш уйғотди ва бир кунда уни 90 мингдан ортиқ киши кўриб, 800 га яқин хорижликлар изоҳ қолдирди.
这个关于乌兹别克斯坦山区的美食的视频引起了很多人的兴趣,视频发布后仅一天就有90000名网友观看,有大约800名外国网友对视频进行了评论。
Жумладан, "Yujiro" исмли фойдаланувчи, бу мамлакатни ўзи саёҳат қилиши зарур бўлган жойлар рўйхатига киритганини, ва албатта, Ўзбекистонга келиш истаги уйғонганини билдирган. "Casually" тахаллуси билан кирган фойдаланувчи эса,Ўзбекистон ҳақида аввал эшитмагани ва бу тасвирлар орқали юрт вакиллари жуда меҳмондўст эканига гувоҳ бўлганини ёзган. “Видеода ажойиб таомлар ва такрорланмас маданиятга эга Ўзбекистоннинг қирраларини очиб берилгани жуда яхши бўлибди”, дейди "Lord Antony". Яна бир мухлис эса “бу видеони кўриб оиламни албатта янги йилда Ўзбекистонга боришга кўндиришга тушдим” деб фикр қолдирган. Бу каби илиқ муносабат видео остидаги изоҳларда анчагина. Дунё бўйлаб 1 ярим миллионга яқин потенциал сайёҳлар ўқийдиган ушбу саҳифада Ўзбекистон ҳақида маълумотлар чиқиши, албатта самара бериши аниқ.
其中,一名叫Yujiro的网友称他已经把乌兹别克斯坦列入了他不得不去旅游的国家名单之中了,他希望到乌兹比克斯坦旅游。网名“Casually”的网友说他之前从来没有听说过乌兹别克斯坦这个国家,视频给他留下了乌兹别克斯坦人热情好客的印象。网友Lord Antony说:“能够看到关于乌兹别克斯坦美食和独特文化的视频实在是太棒了!”另一名网友发文称:“看了这个视频后,我的家人被我说服了,今年我们要到乌兹别克斯坦去。”很多网友都发表了令人感到暖心的评论。很显然,全世界大约有150万潜在的游客在这个页面上了解了乌兹别克斯坦这个国家。
Ушбу видеода асосан гўштли таомлар бўлгани айрим кишиларда бироз мунозарали фикрларни ҳам уйғотган. Балки, келгуси сафар гиёҳлар-у баҳор кўкатларидан сомсалар, хонимлар-у кўк чучвараларни татиб кўришга, сумалак мавсумига ёки қовоқ айни пишган вақтда қовоқ манти-ю печакхўрликка ҳам айни шу ижодкорни яна таклиф қилиш керакдир. Чунки, хорижда тобора вегетарианлар сони ортиб боряпти ва келгусида улар ҳам Ўзбекистонга келадиган бўлишса “оч қолмаслик”ларини билишлари фойдадан ҳоли бўлмайди.
不过,这个视频也在一些饮食以肉食为主的人们当中引起了争议。也许将来需要向大家推荐乌兹别克斯坦的各种素食品,因为世界上的素食者人数正在增加,将来这些素食者就会认识到来乌兹别克斯坦并不会让他们挨饿。
Умуман олганда лойиҳада иштирок этган меҳмондорнинг самимийлиги ҳам видеони муваффақиятли чиқишига туртки берган, айни шундай самимий, дунёқараши кенг гидлар сонини кўпайтириш ва фақат ривоятлар-у, китоблардан ёдлаб олинган қуруқ тарих эмас, кундалик ҳаёт, ҳамма учун қизиқ мавзуларда сўзлай оладиган, ҳазил мутойибага уста ва оддий оилаларга кириб бора оладиган профессионал гидлар сонини ошириш керак. Чунки, сайёҳлар сонининг кўпайиши, албатта маҳоратли гид-таржимонларга бўлган эҳтиёжни ҳам оширади.
总的来说,参与视频录制的人的认真努力也对视频赢得如此成功的反响起着重要的帮助作用。世界上有很多网友把这个视频进行了收藏转载。不仅如此,我们还应该让外国人阅读到关于乌兹比克斯坦的书籍、了解乌兹别克人的日常生活以及了解到那些关于乌兹别克斯坦的趣闻、让他们会说乌兹别克斯坦的笑话、让他们进入寻常人家中做客,从而增进他们对于乌兹别克斯坦的了解。当然在将来,世界上乌兹别克语翻译者的需求量也会增加。